Уйчи туманига Ҳоким, Прокурор ва ИИБ бошлиғи тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 19 февраль куни Наманган вилояти фаоллари билан ўтказилган йиғилишида

ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва бандлигини таъминлаш борасидаги кўрсаткичлар пастлиги, секторлар фаолиятидаги сусткашликлар сабабли Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, туман прокурори Улуғбек Номанов, ички ишлар бўлими бошлиғи Авазбек Хўжахонов ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Адҳамжон Маҳмудов ўз лавозимларидан озод этилганди.

Бугун ўтказилган халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов Уйчи тумани ҳокими, Шерзод Бахтиёрович Раҳимов Уйчи тумани прокурори, Фурқат Самижонович Мирзаев Уйчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланганликлари эълон қилинди.

5 734 Ko'rishlar