Instagram фойдаланувчилари учун янги хизмат тақдим этди

Instagram ижтимоий тармоғи яқинда ўчирилган постлар ва Stories’ни тиклаш хусусиятини қўшди. Бу ҳақда Instagram матбуот хизмати хабар берган. 

«Бугун биз сизнинг контентингизни бошқаришда ёрдам берадиган янги функцияни тақдим этамиз», дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, энди Instagram фойдаланувчилари ўчирилган stories’ни бир кун ичида, постларни эса 30 кун ичида тиклаши мумкин. 

Шунингдек, Instagram’да ҳимоя чоралари ҳам жорий қилинади, яъни постларни ўчириб ташлаш учун хизмат қўшимча тасдиқлашни сўрайди.

137 Ko'rishlar