2020 йилда салкам 250 млрд бюджет пули асоссиз сарфлаб юборилган

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумотлари эълон қилинди.

Унга кўра, Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилда бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан 4 729 та (2019 йилда 8 074 та) назорат тадбирларида 246 млрд сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланиб, шундан 168,8 млрд сўмни бюджетга тикланиши таъминланган. 

Бюджет қонунчилигини бузганлиги учун бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 48 нафар раҳбар ва бошқа мансабдор шахсларига ўрнатилган тартибда жарималар қўлланилган.

 Шунингдек, 3 033 та назорат тадбирларида аниқланган.

862 Ko'rishlar