“Ўйламадим” қўшиғини ижро этган хонандагa жарима белгиланди

Таниқли қўшиқчи Достон Эргашев хонанда Ўктам Алиевнинг “Ўйламадим” номли қўшиғини муаллифнинг розилигисиз асар яхлитлигини бузган ҳолда ижро этиб, уни интернет тармоқларига жойлаштиргани ҳақида Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилинган. Шундан сўнг Агентлик мурожаатни ўрганиб, мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий судга баённома киритган.

Натижада суд Д.Эргашевни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)–моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, жарима жазоси тайинланди

5 435 Ko'rishlar