Абдукарим Мирзаев озодликка чиқарилди

Журналист Абдукарим Мирзаев 12 январ куни турк полицияси томонидан озодликка чиқарилди. Бу ҳақда журналистнинг «Телеграм»даги каналида хабар берилди.

Туркиянинг Кастамону университети Коммуникациялар факультети журналистика бўлими магистранти Абдукарим Мирзаев 11 декабр куни турк полицияси томонидан қўлга олинганди.

Уни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш учун ёлланган адвокат вазиятни ўргангач, кимдир Абдукарим Мирзаевга тегишли рақам орқали шубҳали шахслар билан мулоқотда бўлгани ҳақида хабар бергани, ушбу маълумот ортидан журналист кузатилиб, сўнгра қўлга олинганини аниқлаган.

10 декабрдан 11 декабрга ўтар кечаси ҳарбий либосдаги тўрт киши, шунингдек, фуқаро кийимидаги шахслар Абдукарим Мирзаевнинг уйига келиб, тинтув ўтказган. Сўнг улар ҳужжатларни расмийлаштириб, журналистни олиб кетишганди.

2 373 Ko'rishlar