Наманганда 100 минг сўм эвазига болалар ётоқхонаси фохишахонага айлантирилди

Жорий йил 8 январь куни Янгиқўрғон туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан, тумандаги болалар дам олиш оромгоҳи қоровули, 1956 йилда туғилган фуқаро оромгоҳни болалар ётоқхонасида 100.000 сўм пул эвазига, 26 ёшли эркак ва 34 ёшли аёлнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.


Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

3 210 Ko'rishlar