Тўрақўрғонда «Дамас» автомобилида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 январь куни соат 07:50ларда Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Кумидон МФЙ ҳудудида жойлашган «Афсона-4» автомобилларга газ қуйиш шохобчасига кириш учун навбатда турган ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомобилнинг двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташувчи оқибатида ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

6 259 Ko'rishlar