Наманганда газ қуйиш шахобчасида навбатда турган шахснинг вафоти тўғрисида расмий изох берилди

10 январ куни «Namanganliklar.uz» телеграм каналида Наманган шаҳрида жойлашган газ тўлдириш шохобчасида фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълум бўлишича, Косонсой туман, “Обод” МФЙда яшаган И.Ж. ўзининг “Жигули” машинасига метан газ ёнилғисини тўлдириш учун Наманган шаҳар, Юксалиш маҳалласи ҳудудида жойлашган “Наманган суюқгаз” МЧЖ газ тўлдириш шохобчасига келиб, автомашинасини суриб ҳаракатлантириб келаётган вақтида тўсатдан асфалт йўлакка чап юз соҳаси билан йиқилиб урилиши натижасида чап юз соҳаси ва бош мия чап соҳасидан олган тан жароҳати оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Дастлабки тиббий маълумотномада марҳум И.Ж. тиббий тез ёрдам хизмати ходимлари етиб келган вақтда вафот этиб бўлганлиги, юз соҳасида шилиниш жароҳатлари борлиги, танасида тан жароҳатлари йўқлиги маълум қилинган.

Ҳозирда И.Ж.нинг вафот этганлиги ҳолати ўрганиб чиқилмоқда

15 362 Ko'rishlar