АҚШда Трамп тарафдорлари Конгрессга ҳужум қилиб тартибсизликлар уюштирди, тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трампнинг тарафдорлари Вашингтон Капитолий биносига бостириб кириб, Сенат залини ўраб олишди. Бу ҳақда дастлаб АҚШ сенатори Жеймс Ланкфорд хабар берган. 

Натижада Сенат ва Вакиллар Палатаси Аризонадаги сўнгги овоз беришга қарши эътирозларни муҳокама қилган йиғилишни тўхтатган.

Шунингдек, намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берган. Полиция уларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газдан фойдаланган. 

Вашингтон мэри Мюриэл Баузер ҳудудда коментдантлик соатини жорий этган. 

Шунингдек, полиция вакили Роберт Контига кўра, тўнашувларда тўрт киши вафот этди. 

Воқеалар фонида АҚШнинг сайланган  президенти Жо Байден амалдаги раҳбар Трампдан ТВ орқали мурожаат йўллаш ва тартибсизликларни тўхтатишга чақирди. Трампнинг улкан аудиторияга эга Твиттер саҳифаси эса блоклаб қўйилган.

482 Ko'rishlar