«Бизга имомлар керак эмас». Ҳиндистонда юзлаб мадрасалар ёпилмоқда

Ҳиндистоннинг мусулмонлар кўп яшайдиган Ассам штатида давлатга қарашли 700 мадраса ёпилиб, уларнинг ўрнида оддий мактаблар очиладиган бўлди. 

The Guardian нашрининг хабар беришича, бу ҳақда Ассам штатининг Таълим вазири Химанта Бисва Сарма маълум қилган. Мадрасаларни апрель ойигача ёпиш режалаштирилган. “Бизга мусулмонлар орасидан кўпроқ шифокорлар, полиция зобитлари, амалдорлар ва ўқитувчилар керак, масжидлар учун имом эмас”, – дея изоҳлади вазир мазкур қарорни. 

Мухолифат партиялари эса ушбу қарорни қоралаб, у исломофоб характерга эгалигини айтмоқда. “Мақсад – мусулмонларни ер юзидан йўқ қилиб юбориш”, – дейди Конгресс партияси вакили Важид Чаудхар

658 Ko'rishlar