«Ўзавтосаноат» фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтади

Ўзбекистон ҳукумати «Ўзавтосаноат» компаниясини фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 29 декабрдаги қарорида белгиланди дея ёзмоқда «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров.

Қайд этилишича, мамлакат ичкарисида электр транспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) вақтинча олиб кириш учун йиғим бекор қилинади. Молия вазирлиги 2021 ва ундан кейинги йиллар учун бюджетни шакллантиришда буни ҳисобга олиши керак.

Ҳужжатда 2 ой ичида электр транспорти учун қувват олиш станцияларини (терминалларини) ўрнатиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш белгиланган.

202 Ko'rishlar