Ўзбекистон банкларида доллар курси 10500 сўмга чиқди

17 декабрьдан бошлаб, Ўзбекистон банкларида доллар курси 10500 сўмдан сотилмоқда.

Маълум бўлишича, айрим тижорат банкларида бугундан валюта сотиш ва сотиб олиш курсларини яна кўтарилган. Айрим банклар 1 АҚШ долларини 10500 сўм (+20) дан сотишни бошлади. Сотиб олиш курслари эса 10440 сўмдан бошланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк 15 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилаган эди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,05 сўмга кўтарилиб, 10 463,12 сўмни ташкил қилди. Евро 14,88 сўмга кўтарилиб, 12 671,88 сўм бўлди.

600 Ko'rishlar