Расман! Самвел Бабаян «Навбаҳор»да

Ўзбекистон миллий термаси, «Пахтакор» ҳамда «Локомотив» каби жамоаларнинг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян «Навбаҳор» билан келишиб олган. Мутахассис янги мавсумда Наманган клубини бошқаради.

Куни кеча Самвел Бабаян «Навбаҳор» билан музокаралар олиб бориш учун клуб расмийлари билан учрашган эди.

Бизга маълум бўлишича, томонлар келишувга эришган ва бугун расман Самвел Бабаян Наманган клубини бошқариш лавозимини топширилди.

Маълумот учун, Бабаян шу йилнинг 5 октябрь куни Хитойнинг «Чанчун Ятай» клубидан истеъфога чиқарилган эди.

4 441 Ko'rishlar