«Навбаҳор» икки футболчи билан ҳайрлашди

“Навбаҳор” билан тузилган шартнома муддатлари якунланганлиги сабабли, жамоамиз сафини дарвозабон Дилшод Ҳамроев ва россиялик ҳужумчи Руслан Болов тарк этишди.

25 ёшли посбон Дилшод Ҳамроев “лочинлар” таркибига 2018 йилнинг 2-даврасидан қўшилганди ҳамда 2018 – 2020 йиллар мавсумида Coca Cola Суперлигада жами 5 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 6 та тўп ўтказиб юборди.

26 ёшли ҳужумчи Руслан Болов эса жамоамиз таркибига шу йилги мавсумда қўшилиб, Суперлига — 2020 баҳсларида 20 та ўйинда майдонга тушиб, жами 1037 дақиқа ҳаракат қилди ва рақиблар дарвозасига 3 та гол уриб, 1 та голга ассистентлик қилди.

Шунингдек, россиялик футболчи Суперлиганинг бу йилги мавсумида 2 марта учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

“Навбаҳор” ПФК Дилшод Ҳамроев ҳамда Руслан Боловга жамоамиздаги фаолиятлари учун ўз миннатдорчиликларини билдиради ва уларнинг кейинги фаолиятларига омад ёр бўлишини тилайди.

6 396 Ko'rishlar