Гэйтжи: «Ҳабиб билан яна жанг қилишни истамайман»

Aмерикалик ММA жангчиси Жастин Гэйтжи чемпионлик унвонини россиялик Ҳабиб Нурмагомедовдан ҳимоя қилишдан бош тортди. 

Гэйтжининг сўзларига кўра, Нурмагомедов спортга фақат мухлислар билан хайрлашиш учун «катта тўқнашув» уюштириш мақсадидагина қайтиши мумкин, масалан, канадалик Жорж Сен-Пьер билан жанг. «Aммо у энди чемпионлик камари учун курашмайди», – деди Жастин.

Аввалроқ Нурмагомедов спортга қайтиш режаси йўқлигини айтганди.

2 528 Ko'rishlar