Наманганда икки эркакни дўппослаган қиз ёдингиздами? У таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионига айланди

24-29 ноябр кунлари таеквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда -73кг вазн тоифасида Гулсанам Aлижонова барча рақибаларидан устун келиб чемпионликка еришди.

«2018 йилги мамлакат чемпионатида совриндор бўлгандим, Яратганга шукур бу йил Ўзбекистон чемпиони бўлдим. 2018 йил таеквондога кириб келганимда чемпионларимизнинг еришган ютуқларини кўриб уларга ҳавас қилардим. Ушбу олтин медалимни онамга бағишлайман, сабаби чемпион бўлишимда уларнинг ўрни беқиёс.

Шунигдек, биринчи мураббийларим Холмурод ва Маъмуржон Нозимовлар. Уларга ҳам шу ўринда миннатдорчилик билдираман.

Спортдаги енг олий орзуим 2024 йил Парижда бўладиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок етиш ва олтин медални қўлга киритиш!» — деди Гулсанам.

Еслатиб ўтамиз, Гулсанам Aлижонова 25 июн куни икки еркак онасини ҳақоратлагани сабабли уларни калтаклагани хабар қилинганди.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2020 йил 5 сентябр куни Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган еди.

Кейинчалик ушбу ҳолат бўйича фуқарога нисбатан ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

1 755 Ko'rishlar