Майк Тайсон ва Рой Жонс жанги натижаси маълум бўлди

Тошкент вақти билан бугун, 29 ноябрь куни эрталаб Лос-Анжелесдаги (АҚШ) Staples Center аренасида бокс кечаси бўлиб ўтди.

Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ва бокс бўйича бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонс ўртасидаги жанг кечанинг асосий воқеаси бўлди. 

Тўлиқ 8 раунддан иборат бўлган жангда дуранг қайд этилди. 

Иккала жангчи ҳам эълон қилинган натижадан норози эди.

Маълумот учун, Тайсон 2005 йилдан бери жанг қилмаётганди. Жонс эса сўнгги марта рингга 2018 йилда чиққан.

87 Ko'rishlar