Наманганда илк бор Минск шаҳрига чартер рейс амалга оширилди

Бугун 20 ноябрь «Namangan xalqaro aeroporti» МЧЖ илк бор Наманган-Минск йўналиши бўйича «BELAVIA-BELARUSIAN AIRLINES» авиакомпаниясининг Boing 737 русумли ҳаво кемаси орқали чартер рейсини амалга оширди.

Унда Намангандан 189 нафар ватандошларимиз Белоруссиянинг Минск шахрига жўнаб кетди.

Ушбу рейс орқали парвоз этувчи йўловчиларнинг барчаси (парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда) “COVID-19” вирусига ПЗР тестини топширган.

884 Ko'rishlar