Тўрақўрғон ИЭСда юзага келган носозлик бартараф этилди. Станция тўлиқ қувватда ишламоқда

Тўрақўрғон ИЭСнинг 2 та энергоблоки авариявий тўхташи натижасида мазкур станция орқали энерготизимга етказиб берилаётган қувват 600 МВтга камайган эди.

Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, аварияга қарши тезкор бригада томонидан носозлик юзага келган мазкур ИЭСнинг 1- ва 2-энергоблокининг тўлиқ қувватда ишлаши таъминланди.

Шунингдек, истеъмолчилар эҳтиёжини таъминлаш учун Тахиатош ИЭСнинг қуввати 280 МВт бўлган 1-энергоблоки ҳамда Толимаржон ИЭСда қуввати 450 МВт бўлган 2-энергоблоки ҳам тўлиқ қувватда ишлаши таъминланди.

955 Ko'rishlar