Ўзбекистонда 7 ҳоким ўринбосари ва 34 нафар банк раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилди

Аввалроқ, Ўзбекистонда 647 нафар мансабдор шахс ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўзғатилган 454 та жиноий иш доирасида жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берган эдик. Улар орасида 34 нафар банк раҳбарлари, 59 нафар Ички ишлар вазирлиги ходимлари, 7 нафар ҳоким ўринбосарлари, ҳатто Миллий гвардия тизимидаги мансабдорлар ҳам бор. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилган. 

Қайд этилишича, жиноий жавобгарликка тортилган 647 нафар мансабдор шахсларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги 626 нафар шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади. 

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар фаолият юритган соҳалар кесими бўйича таҳлил натижалари қуйидагича: 

•  7 нафар ҳоким ўринбосарлари;

•  1 нафар прокуратура;

•  1 нафар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;

•  13 нафар Мажбурий ижро бюроси;

•  1 нафар Адлия;

•  59 нафар ИИВ ходими;

•  6 нафар ДСҚ ходими;

•  1 нафар божхона;

•  2 нафар Миллий гвардия;

•  3 нафар Мудофаа вазирлиги;

•  57 нафар Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

•  8 нафар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;

•  15 нафар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;

•  89 нафар Халқ таълими вазирлиги;

•  36 нафар Мактабгача таълим вазирлиги;

•  34 нафар банк раҳбарлари;

•  184 нафар уставида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилган.

 Эслатиб ўтамиз, ўтган 9 ой давомида коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.

2 113 Ko'rishlar