Наманганлик ОИТСга чалинган эркак соғлом аёлнинг ҳаётини…

Наманган вилоят ИИБ ЖҚБ Гиёҳванд моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш гуруҳи ЎМИБ тезкор вакили томонидан Уйчи туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро Наманган вилояти ОИТСга қарши курашиш марказида ҳисобга олинган.

Унга яшаш ҳаёти давомида донор сифатида қон топширмаслиги, донор сифатида қон ва бошқа тўқималарни бошқа шахсларга бермаслиги, турмуш ўртоғидан бошқа аёллар билан жинсий алоқада бўлмаслиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.

Ушбу талабларга риоя қилмаган ҳолда жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган

Лекин жорий йил октябрь ойи бошидан 3 ноябрь кунигача Учқўрғон туманида яшовчи 2002 йилда туғилган аёл билан Наманган шаҳрида яшаб, у билан жинсий алоқада бўлиб келган. Унга ОИВ касаллиги (ОИТС)ни юқтириш хавфи остида қолдирган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 16 ноябрь куни Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

5 682 Ko'rishlar