Наманганда 3 ой давомида ишсиз ва маошсиз қолган ҳамширалар талаби қондирилди

Наманганда карантиндан сўнг сабабсиз ишсиз ва маошсиз қолган 56 нафар ҳамшира муаммоси ижобий ҳал қилинган. Бу ҳақда “Бу кун” информацион дастурида хабар қилинди.

Aйрим ҳудудларда пандемия шароитида мактаб ҳамширалари хонадонларда дизинфекция ва потранаж хизматларини амалга ошириш учун жалб этилган. Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жами 56 нафар мактаб ҳамшираси ана шундай ишларга чақирилиб, кейинчалик меҳнат таътилига чиқарилган. Оқибатда, ҳозирги кунга қадар улар бесабаб иш берувчи томонидан иш билан таъминланмай қолган. 

Бундай ҳолларда Меҳнат кодексининг 159-моддасига мувофиқ, ходимнинг сабабсиз ишсиз қолдирилиган тақдирда уларнинг ўртача иш ҳақи сақланиши ва тўлаб бериши кўрсатилган. 

Иш билан таъминланмаганлиги сабаб ягона даромад манбаидан ажарлаган ҳамширалар уч ойлик иш ҳақларини тўлаб берилишини сўраб, бир нечта идораларга мурожаат қилишган. Aммо бу ҳаракатлардан натижа олишолмагач, “Янгиқўрғон” МФЙ ҳудудидаги Aдлия бўлимига ариза йўллашган. 

Ҳозирда мурожаатлар кўриб чиқилиб, 56 нафар ҳамширага 3 ойлик ўртача иш ҳақи тўлаб берилиб, иш билан таъминланган.

1 046 Ko'rishlar