Намангандаги ўғирликни мактаб ўқувчиси содир этди

Шу йил 12 ноябрь куни Чуст туманида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 10 ноябрь куни соат 11:00 ларда, Чуст туманида жойлашган савдо дўкони эшигини очиқ қолдирганидан фойдаланган номаълум шахс, дўконда бўлган “SAMSUNG J-2” русумли уяли телефон аппарати ва 80.000 сўм пулларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Чуст туман ИИБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманидаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси, содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 13 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

1 943 Ko'rishlar