Наманганда 1 сутка давомида жами 182 нафар ҳуқуқбузарлик қайд этилди

Жорий йил 15 ноябрь куни Наманган вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХБдан 96 нафар ва Миллий Гвардия ҳарбий қисмидан 37 нафар ходимлар хизматга жалб этилди. Дея хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Наманган шаҳрининг кўча ва жамоат жойларида 1-босқичда 11 та автопатруль, 12 та пиёда патруль, 2-босқичда 14 та автопатруль, 14 та пиёда патруль хизмати ташкил этилиб, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилди. 

Жумладан, нарядлар томонидан 1 сутка давомида жами 182 нафар ҳуқуқбузарлик яъни 9 та майда безорилик, 75 та жамоат жойида спиртли ичимлик ичиш, 4 та тозалик қоидасини бузиш, 7 та паспорт-виза қоидасини бузиш, 7 та карантин қоидасини бузиш ва 80 та бошқа турдаги хуқубузарликлар аниқланиб, қонуний чора кўриш учун билдирги орқали ҳудудий профилактика инспекторларига топширилди.

Шунингдек, Наманган шаҳар худудида яшаб, ҳозирда тергов идораларидан яшириниб юрган, 10 нафар қидирувдаги шахс (жиноятчи)ларни яшаш хонадонлари профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда текширилиб, оила аъзолари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

1 256 Ko'rishlar