Моргенштерн қачон Ўзбекистонга келиши маълум бўлди

Хабарингиз бор, бухоролик йигит Моргенштерннинг Instagram’да саҳифасида ўтказган конкурсида “Mercedes Benz AMG” русумли автомашинани ютиб олган эди. Шундан сўнг, ушбу автомобилни бож пуллари тўлаш муаммоаси юзага келган эди.

Маълум бўлишича, россиялик рэпер ўзбекистонлик ғолибга автомобилни 2021 йилнинг январ ойига қадар олиб келади. Ҳозирча бож пулларини тўлашга ҳомий топилмаган. Лекин, шу пайтгача ҳомий топилмаса, хонанданинг ўзи барча пулларни тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик хонанданинг конкурсида Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро ғолиб бўлган эди. Конкурсдан аввал рэпер ким ғолиб бўлса ҳам ютуқни дунёнинг исталган нуқтасига олиб боришга ваъда берган эди.

3 771 Ko'rishlar