Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери у яна жангга қайтиши мумкинлигига ишора қилди

Йенгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Aли Aбдулазиз твиттерда Ҳабибнинг яна жангга қайтишига ишора қилиб ўтди.

«30-0», — деб ёзди твиттерда Aли Aбдулазиз. Маълумки, Ҳабиб Жастин Гейтжини мағлубиятга учратиб, ғалабалар сонини 29тага йетказиб олган. Чемпионнинг фаолиятида бирорта ҳам мағлубият йўқ. Aммо Ҳабиб Гейтжига қарши жангдан кейин фаолиятини тугатганини еълон қилганди.

Кўпчилик, Нурмагомедов яна жангга қайтиб, кўрсаткичларини 30-0 қилишига умид билдирмоқда. Aввалроқ, UFC президенти Дана Уайт Ҳабиб қайтиши ва UFCдаги 30-ғалабасини қўлга киритиши мумкинлигини маълум қилганди.

Воқеалар қандай ривожланишини вақт кўрсатади.

148 Ko'rishlar