Ҳабиб ва Жастин ўртасидаги жанг олдиндан келишилганми?

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг келишилган бўлиши мумкин. Россиялик собиқ MMA юлдузи Олег Тактаров шундай фикр билдирган. 

Олег Тактаров Ҳабибнинг ҳам, Гэтжининг ҳам менежери Али Абдель-Азиз эканлигига шаъма қилган. 

«Ҳозир ҳеч ким у жангни эсга олмаяпти. Чунки Нурмуҳамедов ва Гэтжи ўртасидаги жанг келишилган эканлиги аниқ. Бу очиқ-ойдин кўриниб турибди. Лекин, менинг фикримча, бу нормал ҳолат. Имконият бўлса, ҳаракат қилиб, пул ишлаб олинса албатта, яхши. Ҳабиб фаолиятини тугатди, энди у вазн қилишдан тўхтайди ва саломатлигини сақлайди. Шунингдек, у яхшигина пул ҳам ишлаб олди. Мен унинг учун хурсандман», деган Олег Тактаров. 

Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да ўтказилган UFC 254 мусобақасида россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Жастин Гэтжи билан куч синашди ва 2 раунддаёқ ғолиб бўлди. Ғалабасидан сўнг Ҳабиб ўз фаолиятини тугатгани ҳақида эълон қилди. 

Кейинроқ, UFC Президенти Дана Уайт Ҳабиб отаси учун октагонга қайтиши ва 30-ғалабасини ҳам қўлга киритиши мумкинлигини айтганди. 

3 091 Ko'rishlar