«Агар Байден президент бўлса, ўлдираман» — АҚШлик эркак таҳдид қилди

Лос-Aнжелесдаги аксилтеррор бўлими ходимлари демократлар номзоди Жо Байден президентлик сайловида ғолиб чиқса, ўқ отишни бошлайман, деб таҳдид қилган америкаликни ҳибсга олди. Бу ҳақда Los Angeles Times хабар берди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, эркак ижтимоий тармоқларда оммавий қотиллик таҳдидларини тарқатган. У «мактаб ўқчилари»дан ўрнак олишини таъкидлаб, «барча демократларни олиб ташлашга» чақирди.

1 652 Ko'rishlar