Диққат! Тезда телефонингиздан “Facebook”ни ўчириб ташланг. Йўқса…

Россиянинг “Интеллектуал захира” ҳамкори ва директори Павел Мясоедов “Facebook” камдан-кам ишлатилса, яхшиси, уни телефондан ўчириб ташлаш керакилигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, “Facebook” ўз фойдаланувчиларни кузатиб боришга имкон беради ва смартфон батареясини жуда тез “емиради”.

Мутахассис, шунингдек, умуман олганда, кераксиз тезкор мессенжерларни телефондан ўчириб ташлаш, хабарларга эса кунига бир неча марта жавоб бериш кераклигини қўшимча қилди.

“Бу хотира ва вақтни бўшатади”, деб таъкидлади Мясоедов.

13 544 Ko'rishlar