Доллар нархи яна ўса бошлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 03 ноябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 366 сўм 86 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 6 сўм 98 тийинга қимматлашди.

1 евро курси 12 074 сўм 28 тийинга баҳоланиб, 211 сўм 20 тийинга арзонлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 5 сўм 74 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 130 сўм 37 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.

2 754 Ko'rishlar