Гэтжи Хабибнинг асосий хатосини маълум қилди

UFC жангчиси Жастин Гэтже енгил вазн тоифасидаги чемпион Хабиб Нурмагомедовнинг асосий хатосини айтди.

«Кўпгина йигитлар ўзларини хатосиз, енгилмас деб айтишади. У ҳам ўзининг енгилмаслигига ишонади. Бу эса спортда йўл қўйиладиган энг катта хатолардан биридир», — дея ёзган жангчи Инстаграмдаги саҳифасига.

Нурмагомедов ва Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни Абу Дабида бўлиб ўтади.

Россиялик профессионал фаолиятида 28 та жанг ўтказган ва 28 та ғалабага эришган. Америкалик эса 22 та ғалаба ва иккита мағлубиятга эга.

5 707 Ko'rishlar