Трамп машҳур соч турмагини ўзгартирди (фото)

Коронавирус билан оғриган АҚШ Президенти Дональд Трамп соч турмагини ўзгартирди.

Йиллар давомида биринчи марта узун сочини калталаган президент янги қиёфасини Висконсиндаги сайлов кампанияси давомида намойиш этди.

Таъкидланишича, дастлаб саҳнага кепка кийиб чиққан Трамп тарафдорлари билан мулоқот пайтида бош кийимини тўғрилаб, барчага янги соч турмагини намойиш этган.

Маълумот ўрнида, мураккаб турмак услуби жуда кўп вақт талаб этгани боис беш йил олдин ўзининг биринчи сайлов кампаниясида агар президент бўлса, сочини кесишга сўз берган Трамп бугун ўз ваъдасининг устидан чиққан.

457 Ko'rishlar