Азиз Абдувалиев Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби—ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

Азизбек Абдувалиев 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университети журналистика факультети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги — журналист, сиёсатшунос.

Меҳнат фаолияти давомида матбуот нашрлари, таълим муассасалари, матбаа корхоналарида масъул вазифаларда ишлаган. 2002-2007 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби бўлган.

Азизбек Абдувалиев 2020 йил май ойидан бери Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати бош мутахассиси бўлиб ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, ҳокимнинг матбуот котиби ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.

1 022 Ko'rishlar