«Apple» қайси айфонларни чиқаришни тўхтатишини эълон қилди

13 октябрдаги тақдимотдан сўнг, «Apple» компанияси айрим эски модель «iPhone»ларни ишлаб чиқаришни тўхтатишини маълум қилди.

Бу ерда гап «iPhone»нинг «XR» ҳамда «11 Pro» моделлари ҳақида бормоқда. Бу моделлар техник хусусият бобида янгиларидан ортда қолмоқда, қолаверса, фойда ҳам келтирмай қўйган, дейилади компания вакиллари иизоҳида.

«iPhone 11 Pro» ўрнига фойдаланувчилар такомиллашган «iPhone 12 Pro» сотиб олишлари мумкин. «XR»га эса 2020 йил баҳорида чиққан «iPhone SE» муносиб ўринбосар бўлади», — дейилади компания хабарида.

2020 йилда «Apple» жами тўртта эски моделдаги смартфонни ишлаб чиқаришни тўхтатди.

Шунга қарамасдан, «тўхтатилган» смартфонлар то тугагунига қадар сотувда бўлади ҳамда улар учун дастурий янгиланишлар тақдим этиб борилади.

52 Ko'rishlar