Жеенбеков кетди. Қирғизистонни энди ким бошқаради?

Аввалроқ Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеенбеков истеъфога чиққани ҳақида хабар бергандик.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатдаги намойишлар давлат раҳбарининг истеъфоси билан якунига етгани йўқ. Эндиликда фуқаролар спикер Канат Исаевнинг лавозимни бўшатишини ҳамда парламентни тарқатиб юборишни талаб қилмоқдалар.

Қонунга кўра, президент истеъфога чиқса, давлат бошқаруви спикер қўлига ўтиши лозим. Aгарда спикер бўлмаса, ушбу вазифа бош вазир – Садир Жапаров зиммасига юклатилади.

109 Ko'rishlar