Шуҳрат Ғаниев Олий Мажлис Сенати аъзолигидан чиқарилди

Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Фарғона вилояти собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев Олий Мажлис Сенати аъзолигидан чиқарилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясига таяниб davletovuz Телеграм канали хабар бермоқда.

Маълумот учун, Шуҳрат Ғаниев 2020 йил февралидан буён бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўктам Барноев  сентябрь ойида коронавирус оқибатларидан вафот этгач, бўш қолган лавозимга кўтарилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ғаниев ҳозирда Тошкент шаҳридаги 16-шифохонада даволанмоқда, унинг аҳволи ўртача, инфекция собиқ ҳокимда енгил кечяпти. Ғаниевнинг коронавирусга чалингани тўғрисида ҳозирда ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.

4 327 Ko'rishlar