Тожикистонда президентлик сайловлари бошланди

Бугун, 11 октябрь куни Тожикистонда президент сайловлари бошланди. Маҳаллий вақт билан соат 06:00 да мамлакат бўйлаб 3375 сайлов участкаси очилган.

Бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси маълумот берди.

Овоз бериш маҳаллий вақт билан 20:00 да тугайди.

Эслатиб ўтамиз, беш номзод давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмоқда. Улар орасида Мустақил касаба уюшмалари федерацияси, Ёшлар иттифоқи ва Тожикистон Халқ Демократик партияси томонидан номзод қилиб кўрсатилган амалдаги президент Эмомали Раҳмон ҳам бор. Шунингдек, сайловларда социалистлардан Абдуҳалим Ғаффорзода, Тожикистон иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода, Коммунистик партиядан Мирож Абдуллоев ва Аграр партиядан Рустам Латифзода иштирок этмоқда.

Амалдаги президент Эмомали Раҳмон 1994 йил, ноябрь ойидан буён Тожикистонни узлуксиз боқариб келмоқда. 

766 Ko'rishlar