Вазият яна жиддийлашмоқда. Қатъий карантин қайтиши кутилмоқда

Бир кеча-кундузда бутун дунёда COVID-19га чалиниш билан боғлиқ 350 мингта ҳолат қайд этилди. Бу пандемия бошлангандан бери кузатилган янги антирекорддир.

Россиядаги эпидемиологик ҳолат ҳақида ҳам некбин фикр билдириш қийин. Баҳорда сутка давомида беморлар сони бўйича қайд этилган пик-кўрсаткич қарийб 1300 тага кўпайган. Мутахассисларнинг айтишича, бу одамлар санитария қоидаларига риоя этмаётганликлари билан боғлиқ.

Грузияда ҳам антирекордлар ҳафтаси «ташриф» буюрган кўринади. Аджариядан кейин Тбилиси яна «қизил» ҳудудга ўтказилиши мумкин.

Қозоғистонда эса декабрь ойидан яна қатъий карантинга қайтилиши айтиляпти.

12 123 Ko'rishlar