Наманганда сумка ўғирлаган шахслар қўлга олинди

2020 йил 9 октябрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 08:30 ларда, Янгиқўрғон туманидаги савдо дўконларини айланиб юрган вақтида номаълум шахс, қўлидаги сумкасидан 250.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1968 йилда туғилган ва Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 9 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

1 957 Ko'rishlar