Кувайт амири вафотидан сўнг мамлакатга янги амир тайинланди

Амир Сабаҳ IV вафотидан сўнг валиаҳд шаҳзода Наваф ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳ Кувайтнинг янги амири этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича давлат вазири Анас Холид ал-Салоҳ баёнотига таяниб хабар берилмоқда. 

Давлат вазирининг таъкидлашича, Вазирлар Маҳкамаси конституциянинг 4-моддасига мувофиқ валиаҳд шаҳзода шайҳ Наваф ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳни Кувайт давлатининг янги амири этиб тайинлаган. Расмий идоралар фаолияти уч кунга тўхтатилган. Мамлакатда 40 кунлик мотам эълон қилинган.

Маълумот учун, Кувайт амири шайх Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳ IV кеча, 29 сентябрь куни вафот этганди. 91 ёшли амир АҚШда даволанаётган бўлган. 

1 346 Ko'rishlar