Шуҳрат Ғаниев Бош вазир ўринбосари лавозимида иш бошлайди

Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлайди. 
Бу ҳақда Фарғона вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.
Йиғилишда Ш. Ғаниевнинг 8 йил давомида вилоят раҳбари сифатида ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги ишлари алоҳида эътироф этилди. Ўзбекона чопон билан тантанали кузатилди.

photo_2020-09-25_16-52-14.jpg
photo_2020-09-25_16-52-15.jpg

manba: UzA

299 Ko'rishlar