Расман! Шавкат Абдураззоқов Наманган вилоятига ҳоким этиб тайинланди

Бугун, 25 сентябрь куни, Наманган вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

166 Ko'rishlar