УЕФА Суперкубоги. «Бавария» клуби «Севилья»ни қийинчилик билан енгди

Футбол бўйича УЕФА Суперкубоги учрашувида «Бавария» ва «Севилья» жамоалари 24 сентябрь, пайшанба куни ўзари баҳс юритди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Иван Ракитичга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин немислар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Уни Лукас Окампос голга айлантирди. 34-дақиқада Леон Горетцка мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда устунлик мюнхенликлар томонидан бўлди. Бироқ немис клуби вазиятларини голга айлантира олмади. Учрашув якунланиши арафасида «Севилья» вакилларида ҳам жуда қулай имконият юзага келди, аммо Юсуф ан-Нессирининг зарбасини Мануэль Нойер қайтариб қолишга эришди.

Асосий вақтда дуранг қайд этилгач, қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. 99-дақиқада захирадан майдонга қўшилган Хави Мартинес орадан беш дақиқа ўтиб мюнхенликларга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа «Бавария» 2019/20 йилги мавсумдаги треблдан кейин дастлабки совринга эга чиқди.

138 Ko'rishlar