Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва рус тили ёки меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни бепул ўрганмоқчи бўлган фуқаролар диққатига

Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва рус тили ёки меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни бепул ўрганмоқчи бўлганлар @uzrivoj_bot тизимида ўз аризаларини қолдиришлари мумкин.

Меҳнат мигрантлари учун Москва, Санкт-Петербург, Казань, Екатеринбург ва Новосибирск шаҳарларида қуйидаги йўналишлар бўйича 1 ойлик (72 соат) ва 2 ойлик (144 соат) ўқув курслари ташкил этилади:

рус тили;

ўз касби бўйича малака ошириш;

янги касб ўрганиш.

Малака ошириш ва касб ўрганиш курсларида хизмат кўрсатиш, қурилиш ва компьютер технологиялари соҳасида дарс ўтилади.

Курслар кундузи ва ишловчилар учун иш вақтидан кейин 19-00 дан -00 гача ташкил этилади.

Курсларга ҳар куни қатнаб ўқишга имкони бўлмаганлар учун ўқув марказларида ётоқхона ташкил этилади. Курслар ва ётоқхона харажатлари меҳнат мигрантлари учун бутунлай бепул.

Ўқув курслари якунида «Worldskills» стандартлари асосида ўқиганликни тасдиқловчи ва малака даражасини кўрсатувчи skills passport (малака паспорти) берилади.

Агар сиз меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқиб, ўз малакангизни оширмоқчи бўлсангиз:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг телеграмдаги @uzrivoj_bot тизими;

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг +998 71 202 33 55 телефон рақами;

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг +7 925 759 59 25 телефон рақами орқали мурожаат қилиб, ариза қолдиришингиз мумкин.

Россия Федерациясида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган меҳнат мигрантларини бепул касбга ўқитиш лойиҳаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Worldskills Uzbekistan» ассоциацияси, «Worldskills Russia» иттифоқи ва Россия халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

1 498 Ko'rishlar