Наманганда 19 ёшли қиз 3 кун бедарак йўқолди

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 11 сентябрь куни соат 04:30 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмай, бедарак йўқолган,  Наманган туманида яшовчи 19 ёшли қиз Наманган шаҳар Гўзал мавзесида юрганлиги аниқланиб, оила-аъзоларига топширилди.

Наманган вилояти ИИБ хабарига кўра, келгусида бу каби ҳолат содир бўлмаслиги учун қизнинг ота-онаси ва ўзи билан профилактик суҳбат олиб борилди.

6 223 Ko'rishlar