Намангандаги 15 та мактабда дарслар бошланди

Бугун, 14 сентябрь куни Наманган вилоятидаги 15 та умумтаълим мактабида анъанавий тарздаги дарслар бошланди.

Жорий йил 7 ва 9 сентябрда очилган 24 та мактабни ҳам қўшганда вилоятда фаолиятини бошлаган жами мактаблар сони 39 тага етди.

Наманган шаҳридаги 86-умумтаълим мактаби ва Косонсой туманидаги 54-умумтаълим мактабида дарсларнинг бошланиши қўшалоқ байрамга айланиб кетди. Боиси бу икки мактаб ҳам 2020 йил янгидан қуриб битказилди. Бунинг учун тегишли равишда 8,5 ва 8,2 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Маълумот учун, Наманган вилоятида 2020 йили жами 6 та янги умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоятида 2020 йил 25—26 август кунлари ўтказилган сўровномаларда иштирок этган 395 минг нафар ўқувчининг ота-онаси (80 фоиз) фарзандлари учун анъанавий ўқиш усулини танлаган. 96 минг нафардан ортиқ ўқувчининг ота-онаси эса (20 фоиз) онлайн дарсларни маъқул деб топганди.

2 703 Ko'rishlar