1 январдан бошлаб хорижга фақат «загран» билан чиқиш мумкин

Президентнинг 2017 йил август ойидаги фармонига биноан, Ўзбекистон фуқаролари 2021 йилнинг 1 январига қадар кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатлар ҳудудига 2011 йилги намунадаги биометрик паспортидан («яшил паспорт») фойдаланган ҳолда мамлакат ҳудудидан чиқиши мумкин эди.

Яъни 1 январдан бошлаб фуқаролар Ўзбекистон ҳудудидан барча давлатларга фақат хорижга чиқиш биометрик паспорти билан («қизил паспорт») чиқишлари мумкин.

1 267 Ko'rishlar