Ҳасанбой Дўстматов жаҳон чемпионати билан хайрлашди

-51 кг вазн тоифасида Ўзбекистон номидан ЖЧ-2021 да Ҳасанбой Дўстматов 26 октябрь, сешанба куни қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши рингга чиқди.

Ҳакамлар 3 раунд якунига кўра қозоғистонлик боксчининг 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганини қайд этди. Шу тариқа Ҳасанбой Дўстматовнинг 2,5 йилдан сўнг ҳаваскор боксга қайтиши омадсиз якунланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -67 кг вазнда фарғоналик боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳамда -80 кг тоифасида Одилжон Aслонов 1/16 финалга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун, 26 октябрь куни жаҳон чемпионатида яна бир нафар боксчимиз рингга кўтарилади:

— 75 кг. Саиджамшид Жафаров — Л.Фернеза (Словакия) (23:05дан кейин).

4 878 Ko'rishlar