Ҳабиб Нурмагомедов отасининг ўлимидан кейин фаолиятини якунладими?


Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Aли Aбдел-Aзиз твиттердаги саҳифасида спортчининг карьерасини тугатгани ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.

«Баъзи рус оммавий ахборот воситалари менга Ҳабибнинг фаолиятини якунлаганлиги ҳақида гапиришди. Бу мутлақо ёлғон. Ҳабиб отасининг вафотидан кейин мотам тутмоқда”, – деб ёзди Aбдел-Aзиз. У вазиятга хайрихоҳ бўлишни ва сохта янгиликларга эътибор бермасликни сўради.

Маълумот учун, Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Aбдулманап Нурмагомедов 3 июль куни коронавирусдан вафот этганди.

5 690 Ko'rishlar