Ҳабиб Нурмагомедов Макгрегор мағлуб бўлганидан хурсандми?

Енгил вазн бўйича собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Порьени UFC 264 мусобақасида Конор Макгрегор устидан қозонилган ғалаба билан табриклади.

Порье учун хурсандман, яхшилик доим ёмонлик устидан ғалаба қозонади. Дастин, умид қиламанки, сен йил охиригача камарни қўлга киритасан”, – деб ёзди Ҳабиб ўзининг Twitter саҳифасида.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Конор америкалик жангда оёғини синдириб олди ва у эртага операция қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор-Порье ўртасидаги жанг биринчи раундда ирландиялик жангчи оёғини қайриб олганидан кейин тўхтатилди ва ҳакамлар томонидан Макгрегорга техник нокаут ёзилиб, Порье ғолиб деб топилди.

7 542 Ko'rishlar